Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва савдо комплексларини огоҳлантирди.
Президент Шавкат Мирзиёев саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган Рамазон кунларида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини таъкидлаб, тегишли топшириқлар берган эди.
Рақобат қўмитаси томонидан йирик савдо тармоқлари ва республика ҳудудлардаги савдо комплексларини Рамазон ойи арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилди.