Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Рақобат қўмитаси самолётга сиғмай қолган фуқароларнинг мурожаатини ўрганди

Рақобат қўмитаси самолётга сиғмай қолган фуқароларнинг мурожаатини ўрганди

Фуқаро 2025 йил 26 сентябрь санасида “Centrum-Air” сайти орқали Истанбул–Наманган йўналиши учун 2 та авиа чипта сотиб олган бўлса-да, авиакомпания томонидан ортиқча чипта сотилгани натижасида у ва турмуш ўртоғи самолётга сиғмай, Истанбул аэропортида қолиб кетишган. Бир суткадан сўнг уларга мажбурий равишда Истанбул–Тошкент рейсида парвоз қилиш таклиф қилинган ва фуқаролар шу рейсда қайтиб келишган. У мазкур ҳолатдан норози бўлиб, мурожаат қилган.

Ўрганишлар давомида, “Centrum-Air” авиакомпанияси ўз хатоси сабаб юзага келган ноқулайлик учун фуқаро билан келишилган ҳолда қуйидаги компенсация ва имтиёзлар тақдим этган.

Унга кўра:
🔘500 евро миқдорда компенсация;
🔘қўшимча 865 200 сўм пуллик товон;
🔘авиакомпаниянинг исталган йўналишларига кейинги сафар 20 фоиз чегирма берувчи промокод;
🔘23 кг қўшимча бепул багаж;
🔘парвоз давомида самолётнинг биринчи қаторидаги жойлардан бепул фойдаланиш имконияти.

Киритилди: Бугун 18:10. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!