Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Рамзан Қодиров Россиянинг “Фахрий темирйўлчиси” нишонини олди

Рамзан Қодиров Россиянинг “Фахрий темирйўлчиси” нишонини олди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 12 октябрь куни “Фахрий темирйўлчи” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Chechnya Today ахборот агентлиги хабар берди.

Мукофотлаш маросими Грозний шаҳрида бўлиб ўтди. Тадбир Грозний темир йўл вокзалига Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат Ҳожи Қодиров номини бериш маросими доирасида ўтказилди.

“Темир йўл транспортини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси ва юқори кўрсаткичларга эришгани учун Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Ахматович Қодиров “Россия темир йўлларининг фахрий темир йўлчиси” кўкрак нишони билан тақдирланади”, деб ўқиб эшиттирди тадбир бошловчиси.

Ўтган ҳафтада Рамзан Қодиров Россия Мусулмонлари диний мажлисининг олий ордени билан тақдирланган эди. Унга 1-даражали “Россиянинг биринчи муфтийси Муҳаммаджон Ҳусаинов” ордени берилган.

Шунингдек, Чеченистон раҳбари яқинда Россия армияси генерали унвони ҳамда қизил беретни қабул қилиб олган эди.

Киритилди: 23:34 12.10.2026. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!