Туркиянинг Самсун шаҳрида ғаройиб ҳодиса содир бўлган. “Telegraf.com”нинг хабар беришича, бу ҳақда “Анадолу” агентлиги маълумот берган. Гап Эмро Энес исмли шахс томонидан ижтимоий тармоққа жойланган видео ҳақида кетяпти.
Ижтимоий тармоқ ва матбуотда шов-шув бўлган бир йигитни айни дамда полиция алоҳида миннатдорчилик билдириш ва мукофотлаш учун ахтармоқда.
Гап шундаки, куни кеча метростанциясига уст-боши башанг бўлишига қарамай, оёқ яланг кириб келган йигит метрополитен ходимларида шубҳа уйғотади. У метрога чиқиб кетган маҳал, ҳали манзилига етмасидан ходимлар зудлик билан барча кузатув камераларини кўздан кечиришади. Шунда кутилмаган ҳолат юз беради. Йигит метрополитенга кираверишда оёқяланг тиланчилик қилиб ўтирган бир болага ўз поябзалини совға қилган экан.
Ходимлар унга раҳмат айтмоқчи бўлишган-у, аммо улгура олишмаган. Йигит “Мемор Синон” метро бекатида миниб, “Самсунспор” бекатида тушиб қолган.