Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“Раҳмат сенга, Қирғизистон, биз тез орада қайтамиз” — Дуров Қирғизистон таассуротлари ҳақида

“Раҳмат сенга, Қирғизистон, биз тез орада қайтамиз” — Дуров Қирғизистон таассуротлари ҳақида

Telegram асосчиси Павел Дуров Қирғизистонга ташрифи акс этган суратлар ва сафар таассуротларини ўз мухлислари билан бўлишди. Компания асосчисининг изоҳлари Telegram’даги Du Rove’s Channel каналида эълон қилинган.

Дуров мамлакат ҳақида ниҳоятда илиқ фикрларини билдирган. Қирғизистон тоғлари яқинида отда уюштирган саёҳатини мамнуният билан эслаб ўтган.

“Мен Қирғизистоннинг одамлари ва табиатини яхши кўриб қолдим. Мамлакат Марказий Осиёнинг ҳақиқий яширин жавоҳири. Унинг об-ҳавоси ажойиб эди, чивинлар йўқ эди. Биз тоғларда ва Иссиқкўл атрофида пиёда ва кўпинча отда сайр қилдик. Шуни англадимки, Қирғизистон бутун мамлакат бўйлаб катта тезликда ажойиб инфратузилмани яратмоқда”, — деган Павел Дуров.

Telegram асосчиси ўз изоҳларида мамлакат аҳолиси орасида Telegram’дан фойдаланиш кўрсаткичи ошиб бораётганини билдирган. Сўнгги 4 ойда ушбу ижтимоий тармоқнинг Қирғизистонда машҳурлиги 30 фоизга ошган.

“Мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи ҳар ойда Telegram’дан фойдаланади, биргина сўнгги тўрт ойнинг ўзида Telegram машҳурлиги 30 фоизга ўсган. У ерда бўлганимизда биз маҳаллий телеком раҳбарлари билан учрашиб, қирғизистонлик Telegram фойдаланувчилари тажрибасини яхшилаш йўлларини муҳокама қилдик”, — дея хабар берган Дуров.

Ўз изоҳларида Павел Дуров мамлакатга яна қайтиши мумкинлигига ишора қилган. Марказий Осиё бўйлаб сафари давом этишини билдирган.

“Раҳмат сенга, Қирғизистон, биз тез орада қайтамиз. Сизнинг меҳмондўстлигингиз мени гўзал Марказий Осиё бўйлаб бўлажак саёҳатларимга илҳомлантирмоқда”, — дея фикрини хулосалаган Telegram мессенжери асосчиси.

Киритилди: 14:51 24.06.2024. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!