Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қуёшда «ноёб» чақнаш юз берди

Қуёшда «ноёб» чақнаш юз берди

Қуёшда ўрта синф даражасидаги чақнаш юз берди. Магнит бўрони бўлиши кутиляпти.

Фанлар академияси Физика институти Қуёш рентген астрономияси лабораторияси маълум қилишича, Американинг GOES-16 сунъий йўлдошидан олинган маълумотлар асосида Москва вақти билан соат 2.19 дан 2.59 гача «М» синфидаги чақнаш қайд этилган. Чақнаш фаоллик индекси яшилдан сариқ даражасигача кўтарилган.

Лаборатория раҳбари Сергей Кузинга кўра, чақнаш хавфли эмас, аммо икки ёки уч кундан кейин у Ер магнетосферасида магнит бўронини келтириб чиқариши мумкин.

Киритилди: 20:38 20.04.2021. Ўқилди: 4107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!