Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қўйлиқ деҳқон бозорида 17 ёшли йигит қўлга олинди

A A A
Қўйлиқ деҳқон бозорида 17 ёшли йигит қўлга олинди

Тошкент шаҳар. 2020 йил 12 октябрь тахминан соат 22.00 ларда 17 ёшли О.Д. Бектемир туман ҳудудида жойлашган Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудида  бўла туриб, жамоат жойида бўлишига қарамасдан, шу ерда бўлган фуқаро 27 ёшли Ш.К. билан автомашинанинг автотураргоҳда бўлиши учун патта масаласида вужудга келган жанжал оқибатида тортишув вужудга келиб, О.Д. ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, ўнг қўлини муштига кийилган темирдан ишланган “кастет” предмети билан бир маротаба Ш.К.,нинг жағига уриб, тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра Ш.К.,да “пастки жағ чап томон қайириш бурчагидан  5  ва 6 тишлар оралиғида жағ суягини  синиб силжишлари” “пастки жағ ўнг ва чап томон қонталашлари” жароҳатлари аниқланиб, оғирлик жиҳатидан “ЎРТАЧА” оғир жароҳатлари гуруҳига кириши аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жорий йилнинг 24 октябрь куни О.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,в” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 16:32 29.10.2020. Ўқилди: 3653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда