Қувайт Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги муҳим инфратузилма объектларидан бирига уюштирилган дрон ҳужуми муносабати билан Эрон элчиси Муҳаммад Тотонжини чақиртириб, унга норозилик нотасини топширди.
Al Arabiya телеканалининг хабар беришича, 26 ноябрь куни амалга оширилган ҳужум оқибатида Италиянинг икки нафар фуқароси ҳалок бўлган. Шунингдек, Қувайт ва Покистон фуқаролари ҳам жабрланган.
Қувайт ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳамад ал-Машаан ҳужум учун Эронни айблади.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса мазкур айбловларни рад этиб, Теҳрон ҳодиса тафсилотларини аниқлаш мақсадида Қувайт ва Италия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.