Мисрнинг “Эл Ватан” газетаси маълумотларига таянган ҳолда “РИА Новости” сайти Мисрдаги Асьют провинциясида жойлашган Дейрут қишлоғи кўчаларида 23 нафар маҳаллий аҳолини тишлаган ит пайдо бўлганлигини хабар қилмоқда.
Ит эрта тонгда шаҳар кўчасида пайдо бўлган ва тушгача 23 кишини жароҳатлашга улгурган. Касалхонага кетма-кет мана шундай ҳолат билан 23 бемор келтирилганидан сўнг маҳаллий шифокорлар полицияга мурожаат қилишган.
Хабар қилинишича, Дейрут касалхонасида беморларнинг барчасига дори-дармон етишмаганлиги боис касалларнинг бир қанчаси қўшни шаҳардаги шифохонага олиб борилган. Ҳозирда улар назорат остида.
Маълум қилиниша, шаҳар кўчасида пайдо бўлган ит полициячилар томонидан отиб ўлдирилган.