❗️ Ер – давлатнинг стратегик ресурси бўлиб, уни ноқонуний тарзда сотиш ёки қайта расмийлаштириш нафақат иқтисодий, балки ижтимоий барқарорликка ҳам салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, суғориладиган ерлар билан боғлиқ ҳар қандай қонунбузарлик мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.
☄️ Хусусан, Фарғона вилояти Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари харидорни мазкур хўжаликнинг 3,7 гектар ер майдонини гўёки 7 гектар эканлигига ишонтириб ва унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 20 минг АҚШ доллари ҳамда 100 млн сўм талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фермер хўжалик раҳбари келишилган пул маблағидан 15 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Ҳозирда қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.