Бир фунт мол гўштининг ўртача нархи чакана савдо тармоқларида 8 долларга етган. Бу бир кило мол гўшти 17,64 доллар дегани.
Олдинги максимум (бир фунт 7,90 доллар) истеъмол кескин ошган пандемия пайтига тўғри келган бўлса, бу сафарги қимматлашувга қўшма штатларнинг жануби ва ғарбида давом этаётган қурғоқчилик сабаб бўлмоқда.
Фермерларга кўра, юзйиллик яйловлар чанг босган чўлларга айланмоқда ва қорамол боқишда анча қимматга тушадиган ем сотиб олишга ёки узоқ масофалардан пичан келтиришга мажбур бўлинмоқда.
Қурғоқчилик яна давом этаверса мол гўштининг қимматлашуви шароитида фермерлар туёқ сонини кўпайтиришни тўхтатишлари, бузоқларни сўйишга ўтишлари мумкин, бу эса ўрта истиқболда янги циклик дефицит ва таклиф қисқаришини яратади.
Қўшма штатлар дунёдаги энг катта қорамол гўшти ишлаб чиқарувчиси ва айни пайтда энг йирик истеъмолчиси ҳам ҳисобланади. АҚШдаги юзага келган вазият бирин-кетин бошқа минтақавий бозорларга ҳам таъсир кўрсатишни ва кўчиб ўтишни бошлайди.