Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қуръонда номи зикр этилган қавмларни биласизми?

Қуръонда номи зикр этилган қавмларни биласизми?

Қуръонда жуда кўп қавмларнинг номлари зикр этилган.

Бани Исроил кўп оятлардан зикр қилинган, жумладан:

«Эй Бани Исроил, сизга берган неъматларимни эсланг ва Менга берган аҳдингизга вафо қилинг. Мен ҳам сизга берган аҳдимга вафо қилурман. Ва мендангина қўрқинг» (Бақара, 40).

Оли Фиръавн (яъни  Фиръавн аҳли – қибтийлар):

«Ва денгизни ёриб, сизни қутқариб, сизнинг кўз олдингизда Фиръавн аҳлини ғарқ қилганимизни эсланг» (Бақара, 50).

Мана бу оятда эса бешта қавм – Нуҳ қавми, Од, Самуд, Иброҳим қавми ва Мадян эгалари (аҳолиси) ёки Шуайб қавми:

«Уларга ўзларидан олдин ўтганларнинг, Нуҳ, Од, Самуд қавмининг ва Иброҳим қавмининг, Мадян эгаларининг ва тўнтарилган қишлоқларнинг хабари келмадими?...» (Тавба, 70).

Ва Мадянга ўз биродарлари Шуъайбни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сизга Ундан ўзга илоҳ йўқ...» (Аъроф, 85)

«Агар сени ёлғончи қилаётган бўлсалар, бас, булардан олдин Нуҳ қавми, Од ва Самуд ҳам ёлғончи қилган эдилар. Иброҳим қавми ва Лут қавми. Мадян эгалари ҳам. Ва Мусо ҳам ёлғончи қилинди. Мен кофирларга бир оз муҳлат бердим, сўнгра уларни тутдим. Бас, Менинг инкорим қандоқ бўлди?!» (Ҳаж, 42-44).

Лут қавми:

«Лут қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди» (Шуаро, 160).

Юнус қавми:

«Қани энди, бирон қишлоқ иймон келтирганда, унга иймони манфаат берса эди. Фақат, Юнус қавми иймон келтирганларида, улардан ҳаёти дунёдаги хорлик азобини кушойиш қилдик ва уларни маълум вақтгача фойдалантирдик, холос» (Юнус, 98).

Айкат (дарахтзор) эгалари ва Туббаъ қавми:

«Ва дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми – барчалари Пайғамбарларни ёлғонга  чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди» (Қоф, 14)

Расс эгалари (яъни қудуқ соҳиблари):

«Од, Самуд ва қудуқ эгаларини ҳамда бу орадаги асрларни эсланг» (Фурқон, 38).

Ухдуд эгалари:

«Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин» (Буруж, 4).

Ҳижр эгалари:

«Батаҳқиқ, Ҳижр эгалари Пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар» (Ҳижр, 80).

Сабаъ (маликаси) қавми:

«Мен у (аёл)нинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини ва шайтон уларга амалларини зийнатлаб, йўлдан тўсаётганини кўрдим. Бас, улар ҳидоят топмаслар» (Намл, 24).

Мадина аҳли ва аъробийлар:

«Атрофингиздаги аъробийлардан мунофиқлар бор. Мадина аҳлидан ҳам. Улар нифоқда сийқаси чиққанлардир...» (Тавба, 101).

«Мадина аҳлига ва уларнинг атрофларидаги аъробийларга Расулуллоҳдан четда қолишлари ва ўз жонларини кўзлаб, унинг жонига эътибор қилмасликлари дуруст эмас...» (Тавба, 120).

Муҳожир ва ансорлар:

«Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар...» (Тавба, 100).

Насроний ва яҳудийлар:

«Иброҳим яҳудий ҳам насроний ҳам бўлмаган эди. Лекин у ҳақ йўлдан тоймаган мусулмон эди. Ва мушриклардан ҳам бўлмаган эди» (Оли Имрон, 67).

Киритилди: 14:21 24.09.2020. Ўқилди: 6799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!