Европа Франциянинг 96 департаментидан 67 тасида қурғоқчилик инқирози юзага келди.
Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.
Энг оғир вазият мамлакат ғарбидаги Венде, Шаранте ва Шаранте-Маритиме департаментида ва шарқдаги Кот-д'Орда кузатилмоқда.
Канал маълумотларига кўра, Франциядаги кичик дарёлар ва сойларнинг 43 фоизи аллақачон қуриб қолган ёки қуриб қолиш арафасида. Бу мисли кўрилмаган кўрсаткич.
BFMTV вазиятни ғайриоддий иссиқ июль ойи ва 70 фоизга етган ёғингарчилик танқислиги билан боғлайди. Синоптиклар алоҳида момақалдироқ бўлиши мумкинлигига қарамай, қуруқ об-ҳаво давом этишини башорат қилмоқда.