Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қўқонлик эркакка электрдан 3 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик ёзилгани маълум бўлди

Қўқонлик эркакка электрдан 3 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик ёзилгани маълум бўлди

Қўқонлик фуқарога электрдан асоссиз қарздорлик ёзилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Қўқон шаҳар адлия бўлими "Aniq.uz"га маълум қилди.

Қўқон шаҳар Девонбеги кўчаси 83-уйда яшовчи фуқаро Мўминов Мурат Мамаджанович Қўқон шаҳар адлия бўлимига шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари устидан шикоят қилди. Унинг айтишича, турар жойида ҳеч ким бўлмаса-да, белгиланган тартибга амал қилмаган ҳолда далолатнома расмийлаштирилган, ушбу далолатномага асосан 3.025.181 сўм миқдорида жарима ёзилган. Мўминов Мурат моддий аҳволи оғирлиги, ҳозирда электр энергияси тармоқдан узилганлигини айтиб, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашда амалий ёрдам сўради.

Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан мурожаат ўрганилди. Натижада Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига фуқаро Мўминов Мурат Мамаджановичнинг манфаатини кўзлаб электр энергияси бўйича ноқонуний киритилган 3.025.181 сўм миқдоридаги жаримани абонент ҳисобидан чиқариш мажбуриятини юклаш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво ариза суд томонидан 2020 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан қаноатлантирилиб, 3.025.181 сўм миқдоридаги қарздорлик фуқаро М.Мўминовнинг ҳисобидан чиқарилиши таъминланди.

Киритилди: 20:00 26.05.2020. Ўқилди: 2117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!