Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қўқонда ўрнатилган арча нима сабабдан ёниб кетганлиги аниқланди

Қўқонда ўрнатилган арча нима сабабдан ёниб кетганлиги аниқланди

2019 йилнинг 5 январь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри Янги чорсу кўчасида жойлашган Муқимий номидаги драма театри ҳовлисига ўрнатилган арчада ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ёнғин ҳақида хабар соат 17 дан 15 дақиқа ўтганда Қўқон шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимига келиб тушган. Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш экипажлари соат 17 дан 18 дақиқа ўтганда етиб келиб, ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида баландлиги 23 метр ва диаметри 6 метр бўлган сунъий арчанинг тўртдан бир қисми зарарланган.

Ёнғин сабаби ўрганилганда, арча ёнувчан полимер материалдан тайёрланганлиги, уни безатиш учун светодиодли гирляндалар ишлатилганлиги маълум бўлди. Ёнғин содир бўлган куни ёмғир ёғиб, ёғингарчилик тугагандан сўнг электр гирляндалар ишга туширилган ва ёнғин электр симлардаги қисқа туташув натижасида юзага келганлиги тахмин қилинган.

Байрам жойларида ўрнатилган арчалар асосан ёнувчан полимер материалларидан тайёрланиб, тадқиқотларга кўра, ёниш манбаи таъсиридан (3000Сдан юқори ҳароратда) алангаланади ва 1 дақиқада 0,5 метр тезликда тарқалади.

Ёниш манбаи асосан арчага ўрнатилган электр гирляндаларнинг симларида қисқа туташуви ёки уларнинг ўта қизиб кетишидан содир бўлади. Агарда сифатсиз ишлаб чиқарилган гирляндалар ўрнатилган бўлса, ёмғир ёки об-ҳавони совиб-қизиши натижасида қобиғи ичида конденсат (намлик) йиғилиб, уни таъсирида гирляндаларни ишга тушириш вақтида симларда қисқа туташув бўлиб, ёнғин келиб чиқади.

Ҳурматли фуқаролар! Арчани безатишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг.

Киритилди: 09:59 07.01.2019. Ўқилди: 1976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!