Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қўқонда соқол ва ҳижобга қарши кураш бошлангани ростми? Аниқлик киритилди

Қўқонда соқол ва ҳижобга қарши кураш бошлангани ростми? Аниқлик киритилди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги бозорларда соқол ва ҳижоб учун кураш бошланганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бундай ахборотлар асоссиз ва уйдирмалардан иборат бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмайди.

Хусусан, “Қўқон савдо комплекси” (халқ тилида Саланг бозори)да ҳижоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг дўконлари муҳрланаётгани йўқ. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида мутасадди ташкилот ходимлари шаҳардаги бозорларда ўрганиш ишларини олиб боришди. Ҳар бир дўконда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан бирма бир суҳбат ўтказилди. Шуни нарса маълум бўлдики, тадбиркорларнинг фаолиятига ҳеч бир давлат ташкилоти ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари аралашмаган. Сотувчиларнинг ҳижоб ва соқол билан савдога чиқмаслиги ҳақида ҳеч қандай огоҳлантириш ёки бирорта гап –сўз бўлмаган. Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ҳам бирорта дўкон муҳрланмаган, ҳижобли аёлнинг бош маникени, соқолли маникенлардан фойдаланиш тақиқланганлик ҳолати ўз тасдиғини топмади. Манекенлар тадбиркорларнинг ўз маҳсулотини реклама қилиб сотиш учун мўлжалланган шахсий мулкидир. Тадбиркорлар ўз мулкидан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай мақсадда фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Бозордаги савдогарлар ўз маҳсулотларини эмин -эркин сотиб келишмоқда. Ўрганишлар жараёнида дўконлардаги савдогарлар хар кунги фаолиятларини давом эттиришмоқда эди.

Одамларни бундай хабарлар билан чалғитишдан мақсад нима ўзи? Шу ўринда ижтимоий тармоқларда ўз тасдиғини топмаган маълумотлар асосида ёлғон хабарларни тарқатиб, бу орқали фуқаролар орасида турли хилдаги норозилик кайфиятини уйғотишга ҳаракат қилаётган баъзи интернет сайтларининг мутасаддиларига журналистика қонун қоидаларига тўлақонли риоя қилиб хабар тарқатишларини сўраб қолардик.

Киритилди: 17:48 02.10.2019. Ўқилди: 3370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!