Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.A.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида савдога қўйилган 784 дона “Absolute” номи остида ишлаб чиқарилган 6,7 млн сўмлик алкоголь маҳсулотларининг акциз маркалари қалбаки эканлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.