Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган хўжалик моллари дўконида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 27 апрель куни соат 08:54 да Қўқон шаҳар Бўстон МФЙ Усмон Носир кўчасида жойлашган хўжалик моллари дўкони ёнаётганлиги юзасидан 112 тизими орқали ФВБ га хабар келиб тушган.

Ёнғин юзага келган жойга ёнғин қутқарув экипажлари соат 08:57 да етиб бориб, 09:01 да алангани ўраб олган ва 09:07 да уни тўлиқ бартараф қилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан дўконнинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!