Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қўқонда 17 ёшли йигит талончилар ҳужумига учради

Қўқонда 17 ёшли йигит талончилар ҳужумига учради

Фарғона. 2020 йилнинг 19 ноябрь куни соат 11:30 да, номаълум шахслар Қўқон шаҳар Фурқат кўчасида фуқаро 17 ёшли Жалолидин Ш.,га 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини сўмга алмаштириб беришини айтиб, унга 150.000 сўм пулларни бериб, ундан 300 АҚШ долларини олиб, қолган пулларни автомашинадан олиб беришини айтиб, қора рангли, “Spark” русумли автомашинага чиқиб қочиб кетишган.  

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни  фуқаро 22 ёшли Шавкатжон М., ва терговга қадар текширув жараёнида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “Ислом” ва “Элёр” исмли шахслар билан олдиндан тил бириктириб содир этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Шавкатжон М., ҳамда бошқа номаълум шахсларга нисбатан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми  “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Шавкатжон М., гумон қилинувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Шавкатжон М., нинг жиноий шерикларини шахсини аниқлаш мақсадида, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:32 25.11.2020. Ўқилди: 1890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!