Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қўқон ҳокимлиги «Катта» қабристони ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

A A A
Қўқон ҳокимлиги «Катта» қабристони ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Қўқон шаҳридаги «Катта» қабристон девори ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.

Хабарларда қабристон деворлари нураб қулай деб қолгани, ҳатто жасадлар суяги кўриниб қолгани айтилган. Шунингдек, қабристонга чегарадош ерда маҳалла болалари ўйнаши, уларни девор босиб қолишидан одамлар хавотирда эканлиги билдирилган.

Қайд этилишича, шу йилнинг 18 октябрь куни, соат 03:20 ларда 18-МФЙ ҳудудида жойлашган «Катта» қабристоннинг Меҳнатобод кўчаси билан туташ бўлган томонининг тахминан 6-7 метр узунликдаги қисм фундаменти деформацияси натижасида қулаб тушган.

Шу куниёқ қабристон маъмурияти жамоатчилик билан биргаликда қулаб тушган девор атрофини тозалаб, тиклаш ишларини бошлаб юборган.

Ҳозирда деворни тиклаш ишлари давом этмоқда. Қабр ва сағаналарга зиён етмаган.

Киритилди: 18:25 23.10.2019. Ўқилди: 4984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!