Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қўнғирот туманида фермер хўжаликларига тегишли дизель ёнилғиси талон-торож қилинди

Қўнғирот туманида фермер хўжаликларига тегишли дизель ёнилғиси талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Тахиатош нефть базаси” МЧЖнинг 61-сонли ФЁТШ оператори Е.Ш. ўзига ишониб топширилган 59 млн сўмлик 8,8 тонна ЭКО дизель ёқилғисини талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов "Aniq.uz"га хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Е.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:08 02.02.2021. Ўқилди: 1796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!