Саудиянинг Туркиядаги элчиси Валид ибн Абдулкарим Хорижий Саудия Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилинишига қарши эканини айтди.
Истанбулда уюштирилган ифторда у жумладан шундай деди: “Биз бошқа араб мамлкатлари каби Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилинишга қаршимиз. Биз Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олмаймиз. Фаластин халқининг ҳам Қуддусда ҳаққи борлигига ишонамиз. АҚШнинг позициясини қабул қилмаймиз. Унга қаршимиз”.
Элчининг Туркия ва Саудия алоқаларининг тарихий илдизлари чуқурлигини ва буни ягона дин ҳамда маданият бирлаштириб туришини айтди.
Manba: azon.uz