Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қримдаги аннексия қилинган нефт терминалига зарба берилди – УҚК

Қримдаги аннексия қилинган нефт терминалига зарба берилди – УҚК

Украина Қуролли Кучлари Таганрог порти ва ҳарбий аэродромига уюштирилган зарбадан ташқари, Россия томонидан аннексия қилинган Қримнинг Феодосия шаҳридаги денгиз нефт терминалига ҳам ҳужум қилди, деб хабар бермоқда УКҚ дрон тизимлари кучлари қўмондони Роберт Бровди.

"Крым.Реалии" лойиҳаси Феодосиядаги нефт базасидан бир неча километрга тутун етгани акс этган фотосуратни эълон қилди.

"Крымский ветер" мониторинг гуруҳи сунъий йўлдошдан олинган суратларга таяниб хабар беришича, ёнаётган хомашё базаси яқинида нефт сизиб чиқиши кузатилмоқда. Эҳтимол, қувурнинг бир қисми ёки қайта ҳайдаш станцияси шикастланган, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 18:47. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!