Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қримда бензин тақчиллиги кузатилмоқда

Қримда бензин тақчиллиги кузатилмоқда

Қримда бензин тақчиллиги кузатилмоқда, ёнилғи қуйиш шохобчаларида улкан навбатлар юзага келди.

Россия томонидан аннексия қилинган ярим оролда Украина дронларининг асосий таъминот йўналишларидан бири — Ростов-Донни Симферопол билан боғлайдиган “Новороссия” трассасига берган зарбалари сабабли бензин тақчиллиги кузатилмоқда.

Айни пайтда Қримда кунига киши бошига кўпи билан 20 литр бензин сотиб олиш мумкин, бироқ кўплаб ёнилғи қуйиш шохобчаларида у умуман йўқ.

Қрим раҳбари Сергей Аксёнов аҳолидан бензинни ғамлаб қўймасликни ва шахсий транспорт воситаларидан имкон қадар фойдаланмасликни сўради. Ўтган йилнинг декабр ойида Аксёнов ёқилғи тақчиллигига йўл қўймасликка ваъда берган эди.

Бундан ташқари, Запорижжя вилоятининг Россия томонидан аннексия қилинган қисми раҳбари Евгений Балицкий ҳайдовчилардан “ўта зарур ҳолат бўлмаса, сафарларни чеклашни” сўради. Херсон вилоятининг аннексия қилинган қисмида эса Қримга олиб борувчи трасса орқали ҳаракатланиш 21 майдан бери чекланган. Фақатгина ҳарбий юклар, ёқилғи, дори-дармон ва тез бузиладиган маҳсулотларни ташийдиган транспорт воситалари бундан мустасно.

“Новороссия” трассаси Қримга ёнилғи етказиб беришнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бензин, шунингдек, Керч бўғози орқали паромлар ёрдамида ҳам ташилади, бироқ ўтиш жойининг ишлаши об-ҳаво шароитларига боғлиқ. Хавфсизлик нуқтаи назаридан Қрим кўприги орқали ёнилғи ташилмайди.

Киритилди: Бугун 17:35. Ўқилди: 191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!