Путин Павел Зарубинга берган интервьюсида ёнилғи инқирози, Украина билан музокаралар ва АҚШ билан келишувлар ҳақида гапирди
Россия президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ Украина Қуролли Кучларининг Россия инфратузилмасига бераётган зарбалари муаммолар туғдирмоқда;
◾️ Мамлакатда ва хусусан Қрим ярим оролида ёнилғи тақчиллиги бор, аммо у критик даражада эмас ва вақтинчалик хусусиятга эга, ҳозирда у ерда бир неча кунлик захира мавжуд;
◾️ Нефтгазни қайта ишлаш заводларига берилаётган зарбалар Россия жамиятида бўлиниш келтириб чиқариш ва қўшинлар ҳужумини тўхтатишга қаратилган "информацион операция"дир, бироқ бу содир бўлмайди;
◾️Қримни энергия билан таъминлаш вазифаси ҳал этилади, ёнилғи етказиб бериш ҳажми қуруқлик ва денгиз йўллари орқали оширилади.
◾️ Шикастланган барча энергетика объектлари тез фурсатда тикланмоқда, тизим катта мустаҳкамлик захираси билан ишлаяпти ва дефицитни қоплаш учун импорт ҳам йўлга қўйилади;
◾️ Украинанинг ҳудудлар ичкарисига ўзаро зарбаларни тўхтатиш таклифига жавобан, Россиянинг жавоб зарбалари анча кучлироқ ва сезиларлироқдир;
◾️Киев жанговар ҳаракатларни фақат тўртта ҳудуд — Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон билан чеклашни таклиф қилмоқда, бу уларга кучларни бошқа йўналишлардан кўчириш учун керак, аммо "Украина режимини қутқариш Россия режаларига кирмайди";
◾️ Москва Киевнинг музокаралар учун ўз шартларини ўтказишига ва Россия Қуролли Кучларининг олдинга силжишини тўхтатишига йўл қўймайди;
◾️ Россия Қуролли Кучларининг бош вазифаси — Донбасс ва Новороссияни тўлиқ озод қилишдир
◾️ Киев Курск вилоятидаги ҳаракатлари учун хавфсизлик ҳудуди яратишга зарур бўлган ҳудудларини йўқотиш билан товон тўлайди;
◾️ Мамлакат Қуролли Кучларидан Суми шаҳригача 10,5 км масофа қолди, бу ердаги мақсад ҳам хавфсизлик зонасини яратишдир;
◾️Ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни кўпайтириш зарур;
◾️Москва энди Украина ва Ғарб Минск келишувларини бажариш ниятида бўлмаганини аниқ билади;
◾️Анкоридждаги (Аляска) саммитда расмий ҳужжатлар имзоланмаган ва "Анкоридж руҳи" расмий тус олмаган, бироқ у ерда Украинадаги можарони якунлаш имкониятлари ва айнан АҚШ томонидан таклиф қилинган келишувлар муҳокама қилинган, Москва уларга рози бўлган;
◾️ Россия Вашингтон билан Анкоридждаги барча шартларни муҳокама қилишни давом эттиришга тайёр ва Эрон йўналишидаги "қизғин палла" тугаганидан кейин АҚШ делегациясининг Москвага ташрифини кутмоқда.
◾️Трамп — нима қилаётганини биладиган етук сиёсатчи, европалик етакчилар унинг Украина бўйича позициясига таъсир ўтказа олганига шубҳа бор;
◾️ Зеленскийнинг Беларусга ҳужум қилиш ҳақидаги таҳдидлари хавотир уйғотади, аммо бу Александр Лукашенкода ҳеч қандай ваҳима келтириб чиқармайди, у бунга вазмин ва совуққонлик билан ёндашмоқда;
◾️ Лукашенко Украина можаросини тинч йўл билан ҳал этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр.