Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қозондан Сочига учаётган самолётни яшин урди

Қозондан Сочига учаётган самолётни яшин урди

Победа авиакомпаниясининг Қозон шаҳридан Сочига учаётган самолётни яшин урди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Сочи шаҳар аэропорти хабарига асосан.

Сочи аэропортидан 35 км масофада Победа авиакомпаниясининг қўнишга тайёрланаётган самолётини яшин урди. Сочи аэропортида самолётни техник мутахассислар кўздан кечирганидан сўнг, у ўзининг доимий аэропорти бўлган Внуковога йўловчиларсиз парвоз қилди , - дейилган хабарда.

Москвага ушбу самолётда учиши керак бўлган йўловчилар учун бошқа самолёт тақдим этилди.

Замонавий самолётларни яшин уриши - жиддий хавф туғдирмайди. Ҳозир самолёт белигиланган тартибда техник кўрикдан ўтмоқда. Барча мижозлар Сочидан Москвага бошқа парвозлар билан олиб келинди , - дейилган авиакомпания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июль ойида Air Moldovaнинг Кишиневдан Санкт-Петербургга учаётган самолётин ҳам яшин урган эди. Ўшанда ичида 113 йўловчи бўлган самолёт, жиддий носозлик кузатилмаган бўлсада, аэропортга қайтишга қарор қилган эди.

Киритилди: 11:03 25.03.2019. Ўқилди: 1270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!