Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонлик атлет Осиё ўйинларидаги олтинидан маҳрум қилинди

Қозоғистонлик атлет Осиё ўйинларидаги олтинидан маҳрум қилинди

Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида спортча юриш марафони натижалари ўзгарди. Қозоғистон вакили Ясмина Токсанбаева дисквалификация қилингач, у қўлга киритган олтин медаль бошқа спортчига ўтди.

Токсанбаева 42,195 километрлик масофани 3 соат 22 дақиқа 20 сонияда босиб ўтиб, маррага биринчи бўлиб етиб келган эди.

Бироқ мусобақадан кейин унинг натижаси бўйича протест берилди. Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси маълумотига кўра, эътироз спортчининг фойдаланган пойабзали билан боғлиқ бўлган.

Мусобақа расмий баённомасида қозоғистонлик атлетнинг натижаси бекор қилингани қайд этилди. Қарор жиҳозлардан фойдаланиш бўйича регламент талаблари бузилгани билан изоҳланган.

Токсанбаева кейинчалик ижтимоий тармоқда вазиятга муносабат билдириб, қарордан афсусда эканини, аммо бу ҳолат уни спортдаги мақсадларидан қайтармаслигини таъкидлади.

Унинг дисквалификациясидан сўнг олтин медаль хитойлик Данжин Сюй Сзунга берилди. Ли Ма кумуш, Япония вакили Юкико Умено эса бронза медали соҳиби бўлди.

Киритилди: 15:32 28.09.2026. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!