Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда ўзбек уранини сотишга уринганлар қўлга олинди

Қозоғистонда ўзбек уранини сотишга уринганлар қўлга олинди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистонда қазиб олинган радиоактив уранни сотишга уринган жиноий гуруҳнинг қўлга олингани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб ёзади Liter.kz қўмита матбуот хизматига таяниб.

Махсус операция иштирокчиси Ўзбекистондаги уран конидан ўта хавфли ядровий материаллар чегарадан олиб ўтилаётгани ҳақида хабар берган. Маълум бўлишича, қозоғистонлик уран-235 ва уран-238нинг катта партияси учун харидор қидираётган экан. Ушбу моддаларнинг бир килограмми кучли портлашни келтириб чиқариши мумкин.

Тезкор ходимлар сотувчини кузатиб, бутун контрабанда йўли, шериклари ва уран манбасини аниқлашган. Тўққиз ой ўтгач, махфий хизмат ходимлари сотувчини сотаётган пайтда жиноят устида қўлга олишган. Сотувчи бир килограмм уран учун 200 минг доллар сўраган.

Сотувчилар қозоқ ва ўзбек махсус хизматлари ҳамкорлигида қўлга олинган. Жиноятчилар 860 грамм товарни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтида ушланди.

Киритилди: 16:58 27.11.2021. Ўқилди: 2985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!