Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларида санитария-карантин назоратини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилган. Ушбу чоралар Ҳиндистонда юзага келган Нипаҳ вируси тарқалишига жавобан жорий этилган, ҳозирда маҳаллий ҳокимиятлар уни чеклашга ҳаракат қилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу патогенни дунёдаги энг хавфли вируслар категориясига киритди.
Тиббиёт ходимларини энг кўп хавотирга соладиган жиҳат шундаки, ҳозирга қадар бу касалликни даволаш учун махсус дори воситалари ёки профилактика вакциналари мавжуд эмас.
Аввалроқ, Ҳиндистонда ўта хавфли, давоси йўқ янги вирус аниқлани маълум қилинганди.
Унда Ғарбий Бенгалия штатида камида 5 фуқарода Нипаҳ вируси аниқлангани, 100га яқин киши мажбурий карантинга олингани, Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида икки киши Нипаҳ вирусидан вафот этгани xaбар берилганди.