Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонда Нипаҳ вируси сабаб санитария назорати кучайтирилди

Қозоғистонда Нипаҳ вируси сабаб санитария назорати кучайтирилди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларида санитария-карантин назоратини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бу чоралар Ҳиндистонда қайд этилган Нипаҳ вируси тарқалиши билан боғлиқ. Ҳозирда маҳаллий ҳокимиятлар касалликни чеклаш чораларини кўрмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Нипаҳ вирусини дунёдаги энг хавфли патогенлар қаторига киритган. Энг хавотирли жиҳати — ҳозирча ушбу касалликка қарши махсус дори ёки вакцина мавжуд эмас.

Мутахассислар эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишни тавсия этмоқда.

Киритилди: 18:15 28.01.2026. Ўқилди: 1087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!