Бугун 19 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон–Хитой чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктлари ёпилади

Қозоғистон–Хитой чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктлари ёпилади

25 сентябрда Қозоғистон ва Хитой чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктлари вақтинча ишламайди, деб хабар берди Давлат даромадлари қўмитаси.

Чеклов Хитой Халқ Республикасида «Куз ўрталари байрами» нишонланиши муносабати билан жорий этилади.

Ушбу куни Қозоғистон–Хитой чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктлари орқали жисмоний шахслар, транспорт воситалари ва юкларни ўтказиш амалга оширилмайди.

“Қозоғистон–Хитой чегарасидаги темир йўл ўтказиш пунктлари одатдагидек ишлашда давом этади”, — дейилади қўмита хабарномасида.

Давлат даромадлари қўмитаси ташувчилар ва давлат чегарасидан ўтишни режалаштираётган фуқароларни вақтинчалик чекловни ҳисобга олган ҳолда сафар йўналишини олдиндан режалаштиришга чақирди.

Киритилди: 22:45 18.09.2026. Ўқилди: 710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!