Қозоғистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Покистон денгиз портларига чиқадиган Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон (CАСА) янги темир йўл йўналиши лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш ниятида.
Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Энергетика ва инфратузилма вазирлиги CАСА темир йўл лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилиш бўйича тегишли ўзаро Англашув меморандумини имзолади.
CАСА лойиҳаси Марказий ва Жанубий Осиёнинг транспорт боғлиқлигини таъминлаши ҳамда халқаро ташувлар, савдо, логистика ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратиши лозим бўлган янги темир йўл йўналишини шакллантиришни назарда тутади.