Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистон университети дунёдаги энг яхши 200 та олийгоҳ қаторидан жой олди 

A A A
Қозоғистон университети дунёдаги энг яхши 200 та олийгоҳ қаторидан жой олди 

Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети дунёнинг 200 та энг яхши университети қаторига кирди, дея хабар беради Kazinform. 

Қозоғистон университети QS глобал рейтингида 165-ўринга кўтарилиб, улкан ютуқларга эришди. Университет бу халқаро фан ва таълим соҳасидаги дунёдаги этакчи университетлардан бири эканлигини исботлади. Дунёдаги энг машҳур ва нуфузли рейтинг агентлиги Quacquarelli Symonds (QS) дунё университетларининг бу йилги сўров натижаларини эълон қилди. QS таҳлилий ҳисоботига кўра, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети глобал рейтингда 42 поғона кўтарилиб, 165-ўриндан жой олган.

Университет Қозоғистон олийгоҳлари ўртасида «дунёдаги энг яхши 200 та университет» рўйхатига киритилган илк таълим даргоҳи бўлди. Ушбу рўйхатга иттифоқ мамлакатларидан фақат иккита университет киритилган - М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети.

Киритилди: 14:25 10.06.2020. Ўқилди: 6320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!