Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Кемерон билан бўлган суҳбатни рад этди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Кемерон билан бўлган суҳбатни рад этди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирли Мурат Нуртлеунинг Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон билан Россия борасида гаплашмаганини маълум қилди. Қозоғистон дипломатик департаменти Кемероннинг сўзларини дезинформация деб атади.

“Кемерон билан бундай суҳбат бўлмаган. Дезинформация учун тўлиқ жавобгарлик Британия вазири зиммасига тушади”, деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Айбек Смадияров.

Аввалроқ, Путин Қозоғистон шимолининг бир қисмини эгаллаб олмоқчи, дея баёнот берганди Буюк Британия ташқи ишлар вазири Кемерон.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Абугалиевич Нуртлеу унга Остонадаги учрашувда “украиналиклар Қозоғистон учун ўлмоқда. Улар Россияни ушлаб туриш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйишяпти. Ва бу уларнинг фойдасига” деб айтган.

Киритилди: 22:30 26.06.2024. Ўқилди: 1461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!