Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Яманлик ҳусийларнинг Саудия Арабистонидаги фуқаролик инфратузилмасига қилган ҳужумларини қоралади, бу ҳужумлар ўлим ва жароҳатларга олиб келди.
"Бундай ҳужумлар гуманитар нуқтаи назардан қабул қилиниши мумкин эмас ва халқаро ҳуқуқни бузади", дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Вазирлик шунингдек, бундай ҳаракатлар Ямандаги вазиятни барқарорлаштиришга ва можарони сиёсий йўл билан ҳал қилишга тўсқинлик қилишини таъкидлади.
"Қозоғистон Саудия Арабистони Қироллиги билан бирдамлигини билдиради ва БМТ Низомига мувофиқ ўз суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш ҳуқуқини яна бир бор тасдиқлайди", деб маълум қилди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Қозоғистон ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга ва инқирозни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилишга чақирди.
Дам олиш кунлари ҳусийлар Саудия Арабистони пойтахтидаги Қирол Холид халқаро аеропортига икки марта ҳужум қилишди. Биринчи ҳаво ҳужуми камида 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 300 дан ортиқ одам яраланди. Мамлакат Фуқаро авиацияси бошқармаси маълумотларига кўра, иккинчи ҳаво ҳужуми бир кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 11 киши яраланди.