Қозоғистон ноёб ер металларини қайта ишлаш бўйича ўз саноатини яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нагаспаев маълум қилди.
Унинг айтишича, Қозоғистон геологик қидирув ва кончиликдан тортиб, хомашёни қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўймоқчи.
Айниқса, юқори технологияли соҳалар учун зарур бўлган материалларни мамлакатнинг ўзида қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, Қозоғистон муҳим минерал ресурсларни бошқариш тизимини яратиш ва стратегик аҳамиятга эга минераллар рўйхатини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.