Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистон фуқароси Қорақалпоғистонда ЙТҲга учраб, вафот этди

Қозоғистон фуқароси Қорақалпоғистонда ЙТҲга учраб, вафот этди

Қорақалпоғистонда Қозоғистон Республикаси фуқароси Toyota Land Cruiser русумли автомобилида ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича ЙТҲ жорий йилнинг 21 июль куни 14:00 лар чамасида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидан ўтувчи 4 К 1-йўлининг 5-6 километрида содир бўлган. Ҳайдовчи ушбу йўлдан ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, ЙТҲга учраган. Ушбу ҳодиса оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

Маълум қилинишича, Toyota Land Cruiser русумли автомобиль ҳайдовчиси вақтинча Элликқалъа туманида яшовчи Қозоғистон фуқароси бўлган.

Киритилди: 23:33 24.07.2021. Ўқилди: 3469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!