Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қотиллик бўлиши мумкин: машҳур актриса ўз уйида ўлик ҳолда топилди

Қотиллик бўлиши мумкин: машҳур актриса ўз уйида ўлик ҳолда топилди

Машҳур кино ва театр актрисаси Нина Акимова Москвадаги квартирасида ўлик ҳолда топилди.

"Московский Комсомолец" хабарига кўра, полиция ҳодиса жойини текширмоқда.

Тахминларга кўра, ўлим табиий сабабларга кўра содир бўлган, аммо 75 ёшли актрисанинг жасадини текшириш давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари пешона ва кўз атрофида бир нечта жароҳатлар топишган.

Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг август ойида калтакланиш билан касалхонага ётқизилган актриса 2020 йил ноябрида тўсатдан ғойиб бўлган.

Шу сабабли Россия академик ёшлар театри директори Софья Апфельбаум полицияга ариза билан мурожаат қилган.

Киритилди: 22:00 03.12.2020. Ўқилди: 8448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!