Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган автомобилларга газ тарқатиш компрессор шахобчасига (АГТКШ) мувофиқлик сертификатисиз маҳсулот учун жарима қўлланилди.
Қорақалпоғистон Республикаси назорат инспекцияси томонидан «А.М.Т» МЧЖ да ўтказилган назорат тадбирида автомобилларга газ тарқатиш компрессор шахобчаси томонидан мувофиқлик сертификатисиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулоти реализация қилиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган камчиликлар юзасидан қонунчиликга мувофиқ жамиятга 440 млн сўм миқдорда молиявий жарима расмийлаштирилди. Мувофиқлик сертификатсиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулотни сертификатлаштириш юзасидан ёзма кўрсатма берилди.