Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда поезд КАМАЗ билан тўқнашиб кетди

Қорақалпоғистонда поезд КАМАЗ билан тўқнашиб кетди

Поездда 216 та йўловчи бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага жўнатилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида йўловчи ташувчи поезд ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, 6 октябрь куни соат 15:31 атрофида Қўнғирот минтақавий темирйўл узелига қарашли Тўрткўл ‒ Элликқалъа станциялари оралиғининг 531 км 8-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида Қўнғирот Андижон йўналишидаги 128-сонли йўловчи поезди ҳаракати давомида темир йўл кесишма сигнал белгиларига қарамасдан ҳаракатланган Камаз юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага жўнатилган. Йўловчи поездида 216 та йўловчи бўлиб, уларга ҳеч қандай зарар етмаган. Тепловоз поездни олиб кетолмаслиги сабабли ЎзТЕ16М2 русумли 025 сонли тепловоз соат 16:15 да воқеа жойидан жўнатилган.

Воқеа жойига тегишли раҳбарлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари етиб борган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 12:26 07.10.2025. Ўқилди: 515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!