Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда мактаб директорига «Спарк» автомобили совға қилинди

Қорақалпоғистонда мактаб директорига «Спарк» автомобили совға қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39 умумтаълим мактаби ўқувчилари ахборот технологияларидан фойдаланиб, дастурлаш бўйича юқори кўрсаткич қайд этгани учун мактаб директори Сеиткамол Ешмуратов «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида Президент совғаси «Спарк» автомобили билан тақдирланди.

Шунингдек, мактабнинг бир гуруҳ педагоглари эришган ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони ва Халқ таълими вазирлигининг Фахрий ёрлиғи ҳамда замонавий ноутбуклари билан мукофотланди.

Ҳозирги кунга қадар Қўнғирот туманидаги 39 сонли мактабда таҳсил олаётган 1 074 нафар ўқувчининг 820 нафари «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси сертификатга эга.

Маълумот учун, айни пайтда Қорақалпоғистон Республикасида жами 727 та умумтаълим мактаби фаолият юритади. Ҳозирда 416 та мактаб замонавий компьютер билан таъминланган, 642 та (88%) мактабларига оптик тола тортилган.

Киритилди: 21:41 07.04.2021. Ўқилди: 3148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!