Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

━━━━━━━━━━━━━━━
🟥 Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан биридаги Кадастр бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқародан 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

📌 Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс 1987 й.т фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 132 м² ер майдонида қурилган, лекин фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2024 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан мажбуран бузилиши белгиланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

⚖️ Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:04. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!