Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда икки солиқ ходими қўлга олинди

Қорақалпоғистонда икки солиқ ходими қўлга олинди

Тадбиркорга нисбатан тамагирлик қилганлар қўлга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармасининг 2 нафар бош инспектори Нукус шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият фаолиятини текширган. Улар гўёки 213 млн сўмлик солиқ қонунчилиги бузилгани аниқланганлигини айтиб, ушбу суммани 34 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 2 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспекторлар тамагирлик йўли билан 700 АҚШ доллари ва 15 млн сўм пул маблағини ўртада воситачилик қилган собиқ солиқ идораси ходими орқали олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан учала шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:56. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!