Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда ИИБ ходимлари ёш тадбиркорни калтаклагани ростми?

Қорақалпоғистонда ИИБ ходимлари ёш тадбиркорни калтаклагани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Қорақолпоғистон Республикаси Амударё тумани, Манғит шаҳрида яшовчи ёш тадбиркор ИИБ ходимлари томонидан калтаклаганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалмоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 23:00да Амударё тумани Манғит шаҳрида жойлашган Истироҳат боғида ташкиллаштирилган “Ёшлар фестивали” якунланиб, фуқаролар тарқалаётган вақтда, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари, 7-8 нафар ёшлар ўзаро жанжаллашаётганлигини кўриб, жамоат тартибини бузаётган фуқароларнинг шахсини аниқлаб, профилактик чора кўриш мақсадида Амударё тумани ИИБга таклиф қилишган. Ёшлар орасида фуқаро У.Н. ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай уларга фаол қаршилик кўрсатган. Фуқаро У.Н. ва унинг шариклари ИИБга олиб келинган ва навбатчилик қисмида, видеокамера тасвири остида тегишли профилактик суҳбат ўтказилиб, ҳуқуқбузарликлари тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Шундан сўнг, фуқаро У.Н. ИИБ биносидан чиқиб, Амударё тумани ИИБ профилактика инспекторлари Ж.Атаниязов ва А.Нагиметовлар уни ҳақоратлаб тан-жароҳати етказганлиги тўғрисида шикоят қилган.

Фуқаронинг шикояти прокуратура органлари томонидан ўрганилиб, туман ИИБ профилактика инспекторларининг харакатларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланманган.

Киритилди: 17:49 15.08.2021. Ўқилди: 2122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!