Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда бир нечта фуқаро коронавирусдан тузалди

Қорақалпоғистонда бир нечта фуқаро коронавирусдан тузалди

Қоралпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда. Ҳудудлар кесимидаги оладиган бўлсак, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан, Украина Республикасидан 2 нафар.

Эндиликда Қорақалпоғистонда соғайганлар сони 133 нафарга етиб, ҳозирда даволанаётганлар 3 нафарни ташкил этмоқда. Фидойи шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.

Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3018 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Киритилди: 15:16 04.06.2020. Ўқилди: 2073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!