Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қоракўл туманида газоконденсат ўғриларига суд ҳукми ўқилди

Қоракўл туманида газоконденсат ўғриларига суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судида 7 нафар газоконденсат ўғрилариЎзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан айбли деб топилиб, биринчи маротаба судланаётганлиги учун 2 йилдан муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Улар 2019 йил 9 июль кунига ўтар кечаси ҳамда 11 июль кунига ўтар кечаси  “Газлинефтқазибчиқариш” МЧЖга қарашли Қорақўл тумани ҳудудида жойлашган газ қувурини тешиб, тешикка хомут ёрдамида кичкинақувур улаб, уничўл ичидаги ўзлари томонидан ҳосил қилинган сиртига селофан қоплама тўшалган ҳовузга олиб бориб, мазкур қувурдан ушбу ҳовузни газоконденсат хом-ашёси билан тўлдириб, 11 тонна, баҳоси 13.147.974 сўмли газоконденсат хом-ашёсини ўғирлашган.

Шунингдек, Ғиждувон туманида яшовчи А.Б исмли шахс ушбу ҳудуддан худди шу усулда 8 тонна газоконденсат маҳсулотиниўғирлаганлиги учун 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ж.Садиров, Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди раиси

Киритилди: 11:25 25.06.2020. Ўқилди: 1652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!