Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қора меҳнат қилаётган аёлларга тажовуз ортмоқда

Қора меҳнат қилаётган аёлларга тажовуз ортмоқда

Ҳокимият ушбу хулосага жабрдийдалар билан кўришиб, гаплашганидан сўнг келган. Гап шундаки, Испаниянинг Андалус мухтор вилоятида ҳокимиятга Африка ва Шарқий Европадан келган аёл ишчиларга тажовуз, зўрлаш ва алдаш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан хабарлар келиб тушган ва текширув-суриштирувлар натижасида бу хабар исботини топган. Бу ҳақда «Telegraf.com» сайти хабар бермоқда.

Испаниядаги биргина Уэлва вилоятида 18 минг нафар аёл-гастербайтер (ёлланма ишчилар) ишлайди. Уларнинг кўпи Руминия ва Марокашдан. Ишчилар ўртасида олиб борилган суриштирув натижасида маълум бўлдики, уларнинг аксарияти зўрланган, тажовузга учраган, кўпи эса алданган.

Бундай ҳолатлар Севилья ва Палос де ла Фронтереда ҳам учраган. Бундан ташқари, айни дамда Италияда ҳам шунга ўхшаш вазиятлар ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил Ипаниянинг биргина шахрида 185 та ҳомила аборт қилинган. Аборт қилдирган аёлларнинг 90 фоизи мигрант бўлиб, жинсий зўрликка учрашганди.

 

Киритилди: 11:23 01.06.2018. Ўқилди: 2292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!