Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қора денгизда учта танкер дронлар ҳужумига учради

Қора денгизда учта танкер дронлар ҳужумига учради

Қора денгизда, Туркиянинг шимолий қирғоқлари яқинида учта танкерга учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ҳужум қилгани қайд этилди. Бу ҳақда Tribeca юк ташиш агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Палау байроғи остида сузаётган «James II» танкери ҳодиса содир бўлган вақтда Қора денгиздаги Туркели ҳудудидан тахминан 80 км шимолда бўлган. Шунингдек, Сьерра-Леоне байроғи остидаги «Altura» ва «Velora» танкерлари ҳам яқин ҳудудда, кемалараро юк ўтказиш операцияси ўтказилаётган вақтда ҳужумга учрагани хабар қилинмоқда.

Tribeca маълумотига кўра, воқеа жойига қутқарув катерлари жўнатилган. Танкерлар экипаж аъзоларининг барчаси қониқарли ҳолатда экани айтилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:30. Ўқилди: 213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!