Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қор эримайдиган Наманганнинг "Қорсарой"и ҳақида эшитганмисиз?

Қор эримайдиган Наманганнинг "Қорсарой"и ҳақида эшитганмисиз?

Наманган вилоятининг Поп туманида "Қорсарой" дам олиш маскани туристларга хизмат кўрсатмоқда.

Ўзига хос жиҳати, денгиз сатҳидан 1700 метр баландликдаги Қамчиқ довонида ташкил этилган мазкур дам олиш масканида декабрь, январь, февраль ва ҳаттоки март ойида ҳам доимий равишда қор эримайди.

Таъкидлаш керакки, табиий равишда яратилган сирпанчиқ 230 метрни ташкил этади. Ҳар куни юзлаб маҳаллий сайёҳлар махсус ҳаво ёстиқчалари ёрдамида сирпанчиқда учадилар.

Шунингдек, "Қорсарой"да 430 метр узунликдаги осма дор йўли ҳам ишга тушди. Қолаверса, зорбинг (шаффоф) баллонлар хизмати ҳам йўлга қўйилган. Ҳозирда оилавий дам олувчилар учун кемпинглар қуриш ишлари давом этмоқда.

Қайд этиш жоизки, сайёҳларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун Поп туманига хос бўлган жиҳатларга алоҳида ёндашилмоқда. Масалан ташриф буюраётган меҳмонларга мазали патирларни харид қилиш имконияти ҳам яратилган.

Маълумот учун, келгусида қурилаётган кемпинглар учун қуёш панелларини ўрнатиш бўйича субсидия ажратилади. Тадбиркорлар томонидан яна 5 гектарли майдонда дам олиш маскани барпо этиш ҳам режалаштирилган.

Киритилди: 18:07 09.01.2023. Ўқилди: 8094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!