“Dori-Darmon AK” қон босимини таблеткаларсиз туширишга имкон берувчи 5 синовдан ўтган усул ҳақида хабар берди.
1. Тез- тез сайр қилиш. Ҳафтасига беш-олти марта ярим соат пиёда сайр қилишга ҳаракат қилинг.
2. Нафас олиш машқлари. Медитация ва нафас олиш машқлари билан шуғулланинг, бу стресс гормонларини ишлаб чиқаришни бошқаришда ёрдам беради. Бошлаш учун нима қилиш керак - чуқур нафас олиш ва тинчланишни ўрганинг.
3. Калийга бой овқатлар. Калий танадаги ортиқча тузлардан тезроқ қутилишга ёрдам беради, натрийнинг кўп миқдори қон босимининг ошишига олиб келиши мумкин.
4. Менюда тузни камайтиринг. Натрий қон босимини ошириши мумкинлигини айтиб ўтдик. Шифокорлар кунига 1,5 мг тузни гипертоник беморлар учун норма деб билишади.
5. Қора шоколад. Шоколад таркибида флаваноллар мавжуд бўлиб, улар қон томирларини бўшаштириш ва қон оқимини кўпайтириш орқали қон босимини (https://t.me/academydoc/921) пасайтиришга ёрдам беради.